Август ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон Ҳаво флоти куни сифатида нишонланади, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати"Газета.uz»га.

Хонобод ва Чирчиқ аэродромларида кўргазмали машғулот ҳам ўтказилди. Уларда кўп функцияли Ми-8 ва AS 350 вертолётлари, Ми-28 зарба вертолёти, шунингдек, Су-25 ҳужум ва МиГ-29 қирувчилари қатнашди, дея аниқлик киритди вазирлик матбуот хизмати.

Мудофаа вазирлиги раҳбарияти вакиллари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги масъул офицерлари ҳарбий учувчиларни ёд этиш монументига ташриф буюриб, марҳум учувчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига навбатдаги ҳарбий унвонлар, Мудофаа вазирлигининг «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Видео

Фото