16 август куни Ўзбекистонда 628 та коронавирус ҳолати аниқланди, едя хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Сирдарё, Навоий, Андижон, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида жами 930 нафар бемор соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 35 329 нафар бемордан 30 973 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 87 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 124 нафар бемордан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.