4 август куни Ўзбекистонда 694 та коронавирус ҳолати қайд этилди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Янги ҳолатларнинг 27 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1448 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 34 017 нафар бемордан 28 661 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 84 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 135 нафар бемордан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.