Тожикистон ҳудудида, Тошкентдан 306 км жанубий-шарқий йўналишда содир бўлган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, ер ости силкинишлари 13 август куни Тошкент вақти билан 23:07 да рўй берди. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент: 306 км, 2 балл.
  • Наманган: 314 км, 2 балл.
  • Андижон: 328 км, 2 балл.
  • Фарғона: 264 км, 2 балл.
  • Гулистон: 234 км, 3 балл.
  • Жиззах: 244 км, 2 балл.
  • Самарқанд: 276 км, 2 балл.
  • Термиз: 268 км, 2 балл.
  • Қарши: 352 км, 2 балл.
  • Навоий: 419 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади хабарда.