Дам олиш кунлари республика ҳудудида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳарорат 33−38 даража атрофида бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди қуруқ ва мўътадил иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлади.

Бу кунларда ҳаво ҳарорати мамлакат ҳудудининг катта қисмида кечаси 18−23 даражани, кундузи 33−38 даражани ташкил қилади, жанубда 40 даражагача исийди.

Шамолнинг тезлиги кучсиздан ўртачага етиши мумкин, шимолий ҳудудларда секундига 17−22 метргача кучайиши, айрим жойларда унинг шиддати секундига 23−28 метрни ташкил қилиши мумкин.

Бундай об-ҳаво шароитлари Ўзбекистонда августнинг ўртаси учун хосдир. Одатда бу даврда республикада ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик камдан-кам кузатилади ва асосан жуда оз миқдорда ёғади. Бу вақтда республика ҳудудининг катта қисмида ўртача максимал ҳарорат 35 даражага яқиндир, дейди синоптиклар.