14 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерациясининг қўшма йиғилишида ташкилотларнинг янги раҳбарлари сайланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати.

Триатлон федерацияси раислигига Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши Котиби Виктор Маҳмудов сайланди.

ММА ассоциацияси раислигига эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Курбановлар сайланди.

Триатлон федерацияси ва ММА ассоциациясининг собиқ раҳбари Отабек Умаров жума куни ушбу лавозимларни тарк этганлигини маълум қилган эди.