13 август куни Ўзбекистонда 669 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилояти 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 554 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 33 323 нафар бемордан 27 213 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 894 нафар бемордан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.