АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов коронавирус ва гриппнинг фарқи ҳақидаги саволга жавоб берди.

Коронавирус ва гриппнинг фарқи:

  • Грипп COVID-19 га қараганда жуда қисқа яширин давр ва жуда қисқа оралиқга эга;
  • COVID-19 да серияли оралиқ 5−6 кун, гриппда оралиқ 3 кун. Грипп COVID-19 га қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятига эга;
  • Болалар гриппнинг тарқалишида асосий омил ҳисобланади, COVID-19 эса болаларда жуда кам учрайди;
  • Коронавирус турида қуруқ йўтал (ёки кўп бўлмаган балғам) кузатилади. Гриппда нам йўтал ва тумов, бурун битиши кузатилади;
  • COVID-19 да 15 фоиз ҳолда оғир инфекциялар бўлиб, кислород талаб қилиниши ва 5 фоиз критик ҳолат бўлиб, ўпка вентелацияси талаб қилинади. COVID-19 да критик ҳолат ва оғир инфекциялар гриппга қараганда юқори;
  • COVID-19 да умумий ўлим коэффициенти 3−4 фоизни ташкил қилади. Мавсумий гриппда ўлим 0,1 фоиздан паст.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Врачлар малакасини ошириш институти доценти Дилфуза Ҳасанова грипп билан оғриётган бемор коронавирусни ҳам юқтириб олса, бу ҳолат пневмонияга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Қўшимча фойдали маълумотлар:

Иммунолог иммунитетнинг коронавирусга қарши курашиши тўғрисида

«Бемор грипп билан коронавирусни ҳам юқтириб олса, касаллик оғир кечади» — доцент