12 август куни Ўзбекистонда 671 та коронавирус ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани тасдиқланди ва расмий ўлим кўрсаткичи 211 тага етди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жами 1 569 нафар бемор соғайиб, рекорд натижа қайд этилди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 32 654 нафар бемордан 25 659 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 6 784 нафар бемордан 1 375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда.