Бош прокуратура Тошкент вилоятининг Қибрай туманида содир этилган қотиллик юзасидан расмий баёнот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни тумандаги Қодирия электр станцияси ҳудудида саёҳат жомадони ичидан эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган эди. Марҳум муқаддам Олий судда раҳбар лавозимларидан бирида ишлаган.