Қозоғистонликлар 17 августдан бошлаб Россия, Украина, Беларусь, Миср, Германия, Голландия ва БАА мамлакатларига учишлари мумкин бўлади, дея хабар берди Қозоғистон авиацияси маъмурияти.

Ушбу давлатлар санитария-эпидемиология талабларига риоя қилган ҳолда Қозоғистон билан авиа алоқани тиклашга тайёр эканликларини билдиришган. Бундай талабларга ҳароратни ўлчаш, ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш, ПЗР тест топшириш ва бошқалар киради.

Шу билан бирга, хабарда Россияга авиақатновларни амалга ошириш учун Россия томонининг рухсати керак эканлиги ҳақида айтилган.

Халқаро йўналишлар бўйича парвозлар сони авиақатновлар бўйича давлатлараро ўзаро битимлар асосида ва ҳар бир йўналишдаги самолётларнинг ҳажмига ва ҳусусиятига қараб амалга оширилади.