Сентябрь ойидан бошлаб юқори босқич (иккинчи босқичдан бошлаб) талабалари учун ўқиш онлайн тарзда бошланади. Бу ҳақда Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқовнинг берган маълумотларига асосланиб ЎзА хабар берди.

Кенгаш раисининг маълум қилишича, янги ўқув йилига тайёргарлик масаласи ҳам жуда мураккаб бўлиб қолмоқда ва онлайн тизими одатий, юзма-юз дарс ўтиш тизимининг ўрнини боса олмайди.

Берилган хабарга кўра, сентябрь ойидан бошлаб 2, 3 ва 4-курс талабаларига ўқиш онлайн тарзда бошланади. Октябрь ойида 1-курслар ҳам қабул қилиб олингач, пандемия сал юмшаса, унда балки анъанавий тизимга яна қайтиш эхтимоли бор, дея таъкидлади Ўктам Умурзоқов.