Дам олиш кунлари кўпчилик вилоятларда ҳарорат бироз пасайиб, ҳарорат кундузи 33−38 даража, кечаси 20−25 даража атрофида бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Бугун мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 35−40 даража бўлади.

Фақат Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Орол денгизи ҳудуди устидаги баландликдаги циклон билан боғлиқ нам ва салқин ҳаво оқими киришда давом этади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолий туманларда ҳарорат фони 28−33 даража атрофида бўлади.

Шанба куни республика ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат шимолий туманларда, шунингдек, тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда ҳарорат бироз пасайиб, кундузи 33−38 ва кечаси 20−25 даража бўлади.

Жума ва шанба кунлари республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучайиши мумкин.

Якшанба куни тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар кузатилиши мумкин. Мамлакатнинг текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 33−38 даража, кечаси 20−25 даража атрофида сақланиб туради. Ушбу ҳолат бу ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқиндир.