Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботирбек Исабеков бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Газета.uz»га бошқармада маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ботирбек Исабеков 2019 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди. Унга қадар у Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари, «Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги тиббий кўрик бўлими» ДУК директори, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг умумий ишлари бўйича ўринбосари каби масъул лавозимларда фаолият юритган.