Қарийб 2000 нафар Ўзбекистон фуқароси яқин кунларда «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг иккита поезд билан олиб келинади, дея хабар қилди «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг қайд этишича, Тошкен — Бузулук — Тошкент йўналишидаги поезд 918 нафар йўловчи билан бугун тунда Ўзбекистон томон йўлга чиқади. Тошкент — Кинел — Тошкент йўналишидаги поезд эса 7 август куни 918 нафар йўловчилар билан тушдан сўнг Ватанимиз томон ҳаракатланишни бошлайди.

Ушбу рейс чипталари фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Бузулук ва Кинел вокзалларида сотилди. Бузулук — Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1 287 000 сўм (9. 259 рубл), Кинел — Тошкент — 1 357 000 сўм (9. 761 рубл)ни ташкил топди. Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади. Ушбу рейсларда олиб келинган йўловчилар поездлардан тушиши биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.

Аввалроқ Самара вилоятининг Болшечерниговский туманида 1000 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси йиғилгани ҳақида хабар қилинган эди. Бундан ташқари, Оренбург вилоятининг Первомай туманида ҳам ўзбекистонликлар уйга қайтишга имконият туғилишини кутмоқда. Улар коронавирус сабабли ёпилган Россия-Қозоғистон чегараси орқали ватанга қайтишни умид қилишган.

Уйга қайтишни истаган Ўзбекистон фуқаролари мунтазам равишда Россия-Қозоғистон чегарасига келиб йиғилишган. Чегара ҳудудларидаги тўпланишлар уч марта — май ўрталарида ва охирида, шунингдек июль ойининг бошларида қайд этилди. Барча ҳолатларда фуқаролар Қозоғистон ҳудуди орқали уйларига қайтишга муваффақ бўлишди. Биринчи ҳолда, автобусларда 1100 киши, иккинчи ҳолатда — 367 киши қайтишган. Учинчи маротаба, июль ойи ўрталарида Россиянинг чегараолди ҳудудларидан Тошкентга учта поездда 2000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қайтарилди.