ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ижтимоий тармоқларда: «Хоразм вилояти Гурлан туманида „самосуд“» номи остида тарқалган видеоёзув бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, 24 июль куни соат тахминан 12:00 ларда 26 ёшли И.О. (эркак) ўзининг таниши 20 ёшли Ю.Т.,(аёл) билан учрашган. Бу ҳолатни И.О.нинг турмуш ўртоғи 24 ёшли М.С.(аёл)нинг дугоналари кўриб қолган ва телефон орқали бу ҳақда М.С.га хабар бериб, уни чақиришган. Аёллар Ю.Т.ни ушлаб олиб, турли хил уятли сўзлар билан хақоратлаб, жанжал қилишган. М.С. эса Ю.Т. танасининг турли жойларига уриб, унга тан жароҳати етказган.

Фото: Тергов департаменти

Тергов департаментининг маълумотига кўра, ушбу жанжал вақтида М.С.нинг дугоналаридан бири ўзининг уяли телефон аппарати орқали видеотасвирга олиб, кейинчалик мазкур видеолавҳани Telegram мессенжери орқали ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.