Ўзбекистон Марказий банки ва Россия Марказий банки ўртасида компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳужжат компьютер ҳужумларининг олдини олиш ва аниқлаш, уларни бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва томонларнинг ахборот хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган икки мамлакат марказий банкларининг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.

Қайд этилишича, компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик банк тизимида ахборот хавфсизлигининг таҳдиди юзасидан прогнозларни ишлаб чиқиш ва огоҳлантириш стратегияларининг самарадорлигини ошириш, компьютер ҳужумларининг сабабларини аниқлаш, уларга муносабат билдириш ва оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалиётга татбиқ этиш имконини беради.