Тошкентда бир нечта пластик карталардан умумий миқдорда 10,5 млн сўмни ўғирлашда айбланаётган 20 ёшли И. М. қўлга олинди, дея хабар берди Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси матбуот хизмати.

Бошқарма хабарига кўра, 29 майдан 9 июнга қадар, И.М. Кўйлиқ бозори ҳудудидаги банкоматлар ёнида бўлган ва етти фуқарога пулни ечиб олишда ёрдам беришга ваъда берган. Бунинг натижасида у ўз телефон рақамига SMS-маълумот хизматини улаган ва карталарга кириш кодини сақлаган. Кейинчалик у яширинча пул ечиб олиб, карта эгаларининг ҳисобларидаги пулларни сарфлаган.

Бектемир туманидаги ИИО ФМБ 2-сонли тергов бўлими И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича судга юборилган.