29 июль куни мамлакатимизда 692 ҳолатда коронавирус инйекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 96 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 596 таси эса коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жумладан, Тошкентнинг Учтепа туманида яшаган 22 ёшли ҳомиладор аёл ҳаётдан кўз юмди. Расман тасдиғини топган ўлим ҳолатлари 131 тага етди.

Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Тошкент, Наманган ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 672 нафар бемор соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 22 585 нафар бемордан 12 937 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 517 нафар бемордан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.