2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги тегишли қонунга Молия вазирлиги ўзгартиш ва қўшимча киритиш таклифини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Унга кўра, «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда:

  • 16-модданинг «4 млрд. АҚШ доллари» деган сўзлар «5 млрд. АҚШ доллари» деган сўзлар билан алмаштириш.

Қонуннинг амалдаги кўриниши — «16-модда. 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 4 млрд. АҚШ доллари миқдорида белгилансин».

  • Қонун 3-иловасининг II бўлими (2020 йил учун давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатлари) қуйидаги таҳрирда баён этиш:


Таъкидлаш жоизки, бу таклиф Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари амалда кўзланган 5,115 трлн сўмдан 4,368 трлн сўмга қисқарганини (8,54 фоизга) ва харажатлари эса 5,115 трлн сўмдан 18,438 трлн сўмгача (3,6 баробар) кўпайганини билдиради.