Бугун, Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари 55 ёшида молия вазирининг ўринбосари Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. «Газета.uz»даги маълумотларга кўра, унда коронавирус аниқланган.

«20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ёрқин Эргашевич Молия вазирлиги тизимида ишлаган, у ерда ҳар доим ўзининг меҳнатсеварлиги, хар бир ишга юқори маъсулият ва пухталик билан ёндашиши, ҳар кимни тушуниш қобилияти билан ажралиб турар эди», — дейилади Молия вазирлиги хабарида.

Ёрқин Турсунов 1965 йилда Самарқанд вилоятинг Хатирчи туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини бакалаврини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш бўйича назоратчи инспектори, бюджет инспекцияси I тоифали иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 1993- 2002 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими мудири ўринбосари — бюджет инспекцияси бошлиғи, кейинчалик бўлим мудири бўлган. 2002−2006 йилларда Навоий вилояти ҳокимияти молия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

2006−2012 ва 2016−2018 йилларда молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2012−2016 йилларда Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати бошлиғи — молия вазири ўринбосари лавозимига қадар, Ёрқин Турсунов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимини эгаллаган. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари, уларни молиялаштириш бўйича самарали фаолият олиб борган.