Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Давлат комиссиясига Қозоғистонда карантин тадбирларини яна икки ҳафтага узайтиришни ва кейинчалик босқичма-босқич юмшатишни буюрди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.

Қарор «июль ойида жорий этилган ва Қозоғистон ва қўшни давлатлардаги эпидемиологик вазиятнинг мураккаблашишини ҳисобга олган ҳолда, чеклов чора-тадбирларининг ижобий таъсирини янада кучайтириш» мақсадида қабул қилинган.

5 июль куни Қозоғистонда қаттиқ карантин режими жорий этилди. Дастлаб у икки ҳафтага мўлжалланган эди, аммо кейин ой охирига қадар узайтирилди. Қозоғистон ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалишининг кўпайиши муносабати билан чеклов чораларини бошлади.

Ақорда маълумотларига кўра, 5 июлдан бери мамлакатда COVID-19 бўйича рўйхатга олинган ҳолатлар 29 фоизга камайган. Касалланганларнинг сони кунига 1500−1600 киши даражасидаги кўрсаткичда барқарорлашди. Касалхоналарнинг тўлганлик даражаси 43% га, шу жумладан реанимация бўлимлари 27% га камайди, тез ёрдам чақирувлари камайди.

29 июль ҳолатига кўра, Қозоғистонда 86,1 мингта коронавирус ҳолатлари аниқланди, 56,6 минг киши тузалди, 793 киши вафот этди.