Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият олиб бораётган 57 нафар ходим коронавирус инфекциясига чалинган, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.

«Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги тизимининг 57 нафар ходими COVID-19 га чалинган бўлиб, 1 нафар мутахассисимиз ушбу вирусдан вафот этган. Шунингдек, 2 нафари соғайган бўлиб, қолганлар ҳозирда даволанмоқда», — дейилади хабарда.

Агентлик фуқароларни давлат хизматларини олиш учун электрон хизматлардан фойдаланишга чақирмоқда. Шунингдек, фуқароларга қулай бўлиши учун хизматлардан онлайн фойдаланиш видеоқўлланмаларини тайёрлаб, агентликнинг Youtube каналига жойлаштираётганлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни Адлия вазирлиги матбуот котиби ДХАнинг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсулти Адҳамжон Деҳқоновнинг вафот этганини, унда COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилган эди.