Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган «Олой» бозори автотураргоҳи ҳудудида Иммунитетни текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда, дея хабар берди Юнусобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

«Мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд булади», — дейилади хабарда.

Хабарда қайд этилишича, бундай марказлар Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Intermed Innovation шахсий клиникасининг «Газета.uz» га қўшимча қилишича, бундай тиббиёт пунктларни ташкил этиш ташаббуси клиникани ўзидан чиққан. Ташаббусни Юнусобод тумани ҳокимлиги қўллаб-қувватламоқда.

Шунингдек, клиника вакили ушбу тиббиёт пунктларида COVID-19 тестини топшириш нархларига тўхталиб ўтди. Ҳозирча ПЦР тест таҳлиллари тахминан 300 минг сўмни ташкил этади. Аниқ нарх ва хизмат турлари бўйича кейинги ҳафтагача ойдинлик киритилади.