28 июль куни Тошкентнинг Олмазор туманида автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Соат 11.00 ларда Тошкент халқа автомобиль йўлида 18-автопаркка тегишли Isuzu автобуси ҳайдовчиси 30 ёшли Раҳимжон Ш. йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаган ҳаракат (манёвр) содир этган.

Яқин-атрофда ҳаракатланиб борган «Зил-131» русумли юк автомобили ҳайдовчиси 28 ёшли Муроджон Б. фавқулодда тўхташ учун барча чораларни кўришига қарамасдан, автобуснинг ён томонига тўқнашиши натижасида автобус ағдарилиб кетган.

ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмади, дея қайд этди ИИББ.