29 июль куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22374 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 190 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 94 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 96 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 11 нафари Андижон вилоятида, қолган 4 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 481 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 12668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.