26 июль куни Наманган шаҳрида Cobalt ва Damas русумли тез ёрдам машиналари иштирокида юз берган автоҳалокат оқибатида бир нафр фуқаро вафот этди ва икки киши жароҳатланди, дея хабар берди Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, махсус стикер орқали ҳаракатланаётган Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама қарши томондан келаётган Damas русумли тез ёрдам машинасига бориб урилган.

ЙТҲ натижада тез ёрдам автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган бир нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган. Cobalt ҳайдовчиси кўкрак қафаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши билан шикастланган. Тез ёрдам ҳайдовчиси эса оғир қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилгани маълум қилинади.

«Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.