Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Руслан Шарипов 53 ёшда оламдан ўтди, дея хабар қилди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Маданият вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, хонанда 28 июль куни соат 17:30 ларда инсульт сабабли одамдан ўтган.

Руслан Шарипов 1966 йил 10 сентябрда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. У «Болалар», Setora, «Байт» гуруҳларига асос солган.