23 июль куни «Оилавий» телеканали эфирида туман ҳокимлари билан бирга сектор раҳбарлари, шу жумладан Мудофаа, ФВБ, ССБ, СЕОМ раҳбарлари биргаликда туманлар аҳолисига юзланиб, вазият бўйича маълумот беришди, айрим ҳокимлар ҳалқдан узр сўрашди.

Мурожаат сўнгида ҳар бир ҳоким ўзларининг ва соҳа раҳабрларининг шахсий рақамларини фуқаролар учун тақдим этишди.

Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонберди Усмонов ва туман раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар сабаб Юнусобод тумани аҳолисидан узр сўрашди.

Туман ҳокимининг айтишича, туман шифохоналарида салкам икки мингга яқин ётоқ-жойлар тайёрланган.

Юнусобод тумани ҳокимлиги.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Эргашев туман бўйича умумий ҳисобда 709 киши касалланганлигини ва улардан 281 киши тузалганлигини, ўлим ҳолати бўлмаганлини айтди.

Шунингдек, туман ҳокими коронавирусга қарши курашда туман раҳбарияти билан бирга ҳар бир фуқаро билан исталган вақтда тўғридан тўғри мулоқотга тайёрлигини билдирди.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги.

Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шомуродов ва туман раҳбарлари ўз вақтида керакли чора-тадбирлар амалга оширилмаганлиги сабаб ўлим ҳолатлари кузатилгани учун туман аҳолисидан узр сўради.

Туман ҳокими 13-оилавий полниклиникада COVID-19 маркази тайёрланганлиги ҳақда хабар берди, шунингдек, дори-дармонлар заҳираси тайёр қилиб қўйилгани ҳақда айтиб ўтди.

Сергели тумани ҳокимлиги.

Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов туман раҳбарияти билан биргаликда туманда кузатилган ўлим ҳолатлари учун туман аҳолисидан узр сўрашини айтди.

Туман ҳокими туманда 8 та оилавий поликлиника мавжудлигини, ва унга қўшимча сифатида яна битта клиника ташкил қилинганлиги ҳақда хабар берди.


Чилонзор тумани ҳокимлиги.

Бектемир туман ҳокими Шоҳрух Мамажонов туман ҳудудида 4 та мобил гуруҳ ташкил этилганини ва улар 4 та штабга бириктирилганини айтди.

Туман ҳокими ушбу ҳудудда коронавирус юқтирганлар сони 164 кишига етганини айтиб ўтди.


Бектемир тумани ҳокимлиги.

Миробод туман ҳокими Шуҳрат Пўлатов ҳам туман аҳолисидан коронавирус оқибатлари юзасидан узр сўради.

Туман ҳокими ҳудуддаги учта касалхонада вирус юқтирганларни даволаш учун 260 та жой тайёрланганини айтиб ўтди. Шунингдек, унинг маълумотларига кўра Миробод туманида касаллик ҳолатлари сони 248 га етган ва уларнинг 120 нафари тузалган.


Миробод тумани ҳокимлиги.

Шайхонтоҳур туман ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев «Ёшлик» спорт аренасида 564 ўринли шифохона тайёр қилинаётгани ва унинг кейинги ҳафта ишга тушиши ҳақда айтди.

Туман ҳокимининг айтишича, Шайхонтоҳурда касалликка чалинганлар сони 600 нафардан ортик ва уларнинг 200 дан ортиғи тузалган.

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги.

Яшнобод туман ҳокими Ҳожиакбар Тиллашайхов ҳозирда туманда 7 та оилавий поликлиника тун-у кун фаолият олиб бораётганини ва COVID маркази ташкил қилинганлиги ҳақда маълум қилди.

Яшнобод тумани ҳокимлиги.

Яккасарой туман ҳокими Шерзод Таслимов ва туман раҳбарияти ҳам туманда коронавирус кескин тарқалиб кетгани учун аҳолидан узр сўради.

Яккасарой тумани ҳокимлиги.

Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов туманда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар ва вафот этганлар мавжудлигида ҳокимликнинг ҳам айби борлигини тан олди.

Олмазор тумани ҳокимлиги.

Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев туман аҳолисидан узр сўради ва туман раҳбарияти 24 соатлик иш вақтига ўтганини эълон қилди.

Учтепа тумани ҳокимлиги.