23 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, мамлакатда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ фуқаролар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мазкур рўйхатга 258 киши киритилиб, улардан 6 нафари вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган:

  • Зулфия Юлдашовна Джуманиязова — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали неврология бўлими катта ҳамшираси;
  • Шавкат Насирович Нафасов — Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бўлим бошлиғи;
  • Феруза Аскаровна Тухтаева — Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиникаси катта ҳамшираси;
  • Алишер Ташкуватович Уралов — Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги марказий поликлиникаси ультратовуш ташхиси шифокори;
  • Ботир Жабборович Хамракулов — еспублика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари;
  • Аълохон Абзалович Шамахмудов — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари.

Тўлиқ мукофотланганлар рўйхати