Гулистон шаҳрида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди ва икки киши тан жароҳати олди, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Маълум қилинишча, 23 июль куни соат 19:30 ларда, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Баҳор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М 34 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 111-километрида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ғ.Қ. «Нексия» русумли транспорт воситасини «Тошкент-Душанбе» йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда қайрилиш мумкин бўлган жойдан ортга қайрилаётган ҳайдовчи З.К. бошқарувида бўлган «SINOTRUK HOWO» русумли юк автомашинасининг орқа томонига урилиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ натижасида «Нексия» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 31 ёшли Ғ.Қ. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомашина йўловчилари 2000 йилда туғилган Б.Турдиев ва М.Бобошеровлар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.

«Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тергов Департаменти томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.