Ўзбекистон Қуролли кучлари ихтиёридаги Т-64 танклари мамлакат мудофаа-саноат мажмуаси корхоналари негизида модернизация қилинади, дея хабар қилди Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Т-64нинг намунавий модернизацияси Мудофаа вазирлигининг Зирҳли техникаларни таъмирлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватларида амалга оширилди. Жумладан, 5ТДФ двигатели ўрнига V симон В-84 двигатели ўрнатилди. Натижада танк қуввати 140 от кучига қадар оширилиб, танкнинг ҳар қандай табиий шароитларни енгиб ўтиш имконияти кенгайди.

Танк корпуси ҳам қўшимча зирҳлар билан кучайтирилди, динамик ҳимоя қутилари ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Hytera рақамли радиостанцияси ўрнатилди.

«Юриш қисмини ҳар хил шароитларда, жумладан, чўл шароитида синовдан ўтказиш натижалари Т-72 русумли танкнинг юриш қисмидан қолишмаслиги ва бахзи кўрсаткичлари бўйича ундан устунлигини кўрсатди», — дея қўшимча қилинади қўмита хабарида.