Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов Ўзбекистонда уй шароитида коронавирус инфекциясидан 1706 нафар бемор даволанаётгани маълум қилди.

22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганларнинг ҳудудий тақсимланиши қуйидагича:

  • Тошкент вилояти — 637;
  • Тошкент шаҳрида — 413;
  • Навоий вилоятида — 404;
  • Сирдарё вилоятида — 156;
  • Aндижон вилоятида — 136;
  • Сурхондарё вилоятида — 101;
  • Самарқанд вилоятида — 96;
  • Қорақалпоғистонда — 58;
  • Жиззах вилоятида — 22;
  • Наманган вилоятида — 21;
  • Қашқадарё вилоятида — 21.

Таъкидланишича, беморларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб борилмоқда. Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

«Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5 июлдан бошлаб коронавирус касаллиги аниқланган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилди.