22 июль куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18324 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 443 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 9554 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.