21 июль куни Тошкент вақти билан 10:08 да Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ сайтида хабар қилинди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилинишича, зилзила ўчоғи Қирғизистонда, Тошкентгача масофа 225 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила координаталари: 40,17 градус шимолий кенглик; 71,46 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 10 км.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Наманган : 94 км, 2 балл.
  • Андижон : 101 км, 2 балл.
  • Фарғона : 36 км, 4 балл.