21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17590 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Андижон вилоятида, 42 нафари Наманган вилоятида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 29 нафари Жиззах вилоятида, 23 нафари Қорақалпоғистонда ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 8035 киши даволанмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 9463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Бундан ташқари, 21 июль куни COVID-19 асоратларидан вафот этган беморлар сони 92 нафарга етди.

Навбатдаги бемор ўлими Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли М.М. (эркак) бўлиб, у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани маълум қилинади.

Қайд этилишича, беморда 14 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва ўта оғир ҳолатда Зангиота туманидаги Кўп тармоқли юқумли касалликлари шифохонасига ўтказилган.

«Унга „COVID-19“ инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ингичка ичак резекцияси ва анастомози операциясидан сўнгги ҳолат ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, унда ўткир странгуляцион ичак тутилиши ҳамроҳ хасталиги бўлган», — дейилади хабарда.

Бемор асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.