Ўзбекистонда 6 ойда жами 37682 та «Cobalt» автомобили ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,2 фоизга ўсиш суръатига эга бўлди, дея хабар берди Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати.

Июнь ойида 7557 та «Cobalt» ишлаб чиқарилган бўлиб, йилнинг бошқа ойларига қараганда энг кўп кўрсаткични қайд этди.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида йилнинг январь-июнь ойларида 35050 та «Nexia T-250» (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,9%), 37682 дона «Cobalt» (154,2%), 26047 та «Lacetti-Gentra» (133,0%), 26687 та «Damas» (115,8%), 14511 дона «Spark» (160,4%) ҳамда 3478 дона «Labo» (90,7%) автомобиллари ишлаб чиқарилди.