Республика махсус комиссияси қарори билан фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан уларни олиб чиқиш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби хабар қилди.

Шу билан бирга, айрим турдаги фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш фақат махсус комиссия қарорлари асосида амалга оширилади. Фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш учун рухсат бериш тартиби кейинроқ эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, апрелда ҳукумат йил охирига қадар тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё экспортини чеклаган эди.

14 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида эса президент Шавкат Мирзиёев вилоятларда дори воситаларининг уч ойлик захирасини шакллантириш бўйича топшириқ берди.