Маданият вазирлиги коронавирус билан касалланган ходимининг вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, 1988 йилда туғилган Иқтисодий таҳлил, молия ва бухгалтерия бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган Ирисов Акмал Бахтиёрович оламдан ўтган.

Шифокорлар томонидан унга ўткир нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония, COVID-19 ташхислари қўйилган.

Вазирлик томонидан унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этилиб, чуқур ҳамдардлик билдирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатни ўз статистикасида ҳозирча эълон қилмади.