18 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16068 (+172) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 60 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 87 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафардан Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Айни пайтда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

️Ҳозирда тиббиёт муассасаларида 6984 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.