Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Nexia ва SHACMAN юк машинаси иштирокида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматига таяниб хабар қилди.

13 июль куни фуқаро Э.Ф. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини «Шўрсув» маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган М.А. бошқарувидаги SHACMAN русумли юк автомашинасига урилган. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига олиб келса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.