2020 йили январь-июнь ойларида жисмоний шахслар томонидан жами миқдори 3,901 млрд АҚШ долларига тенг чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар (сотиш ва сотиб олиш) амалга оширилган. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳисобот даврида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга ёки 797 млн долларга ошди (2019 йили — $1,399 млрд). Фақатгина апрель ойида чет эл валютасини сотиш ҳажми сезиларли даража тушиб кетганини (172 млн доллар) кўриш мумкин.

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 1,7 млрд долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида — $557 млн).

Таъкидланишича, натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо 491 млн долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 351 млн долларга (ёки 42 фоизга) камайди.


Манба: Марказий банк