Александра Колесниченко Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди, дея хабар берди фонд матбуот хизмати.

Тайинловга қадар у Пезидент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот соҳасини ривожлантиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ушбу лавозимда Александра Колесниченко Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган Хушнудбек Худойбердиевнинг ўрнини эгаллади.