Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 14 июль кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 10,23 сўмга кўтарилиб, 10 194,96 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 62,49 сўмга қимматлади ва 11 518,27 сўмга баҳоланмоқда;
  • 1 Рубль 1,40 сўмга юқорилади ва 143,88 сўмга тенг бўлди.

Маълумот учун, АҚШ миллий валютасини қимматлашиши учинчи ҳафта кузатилиб, муайян даврда (30 июнь — 10 173,38 сўмдан 14 июлнинг 10 194,96 сўмгача) 20 сўмга юқорилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси деярли 11 сўмга қимматлаб, жами 10 184 сўмни ташкил қилганди.