13 июль куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13360 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 75 нафари Тошкент шаҳрида ва 9 нафари Навойи вилоятида барчаси аҳоли орасида аниқланган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 363 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.