13 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13193 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 142 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 21 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 20 нафар Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 5280 киши даволанмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.