Тошкентда коронавирусга чалинган 65 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қайд этилишича, Олмазор туманида яшовчи М.Х.да сўнгги икки ҳафтада тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, йўтал кузатилиб, уйида даволанган. Тана ҳарорати тушмагач, «COVID-19» инфекциясига намуна топширган.

Бемор Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга «COVID-19» инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.