12 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12855 (+149) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни саққлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Андижон вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 17 нафари эса аҳоли орасида) 76 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Ўзбекистонда 7723 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайди.

Ҳозирда мамлакатда 5073нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.