11 июль куни Ўзбекистонда 486 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, умумий кўрсаткич 12 минг 513 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 391 таси карантин муассасаларида, 95 таси аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 193 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12513 нафар бемордан 7723 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4733 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.