Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ижтимоий заиф аҳоли қатламига бир марталик ёрдам пулини ажратиш тўғрисида қарорни имзолади.

Унга кўра, 1 август кунига қадар мамлакатда пандемия туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ижтимоий заиф аҳоли қатламини ва эҳтиёжманд оилалар рўйхати тасдиқланиб, уларга энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида (40 доллар атрофида) бир марталик ёрдам пули ажратиш кўзда тутилган.

Давлат раҳбари мамлакатнинг «Амонатбонк» банкига тасдиқланган эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати бўйича уларга ёрдам пулини банк карталарига ташлаб беришни, агар карталари бўлмаган тақдирда, нақд бериш топшириғини берди.